12:30 / 14.02.2020
2 896

«Бундай ишлар шунчаки битмайди – «узатиш» лозим...»

«Бундай ишлар шунчаки битмайди – «узатиш» лозим...»
Аввал қаерда ва ким бўлиб ишламасин, бир марта «ўтириб» чиққан одам салкам юристга айланади. Чунки, иши тергов ёки судга тушган одам иложсиз қонунларни титкилайди, адвокат маслаҳатини олади, «кесилиб» кетса-ку, «ичкари»да кодексларни сув қилиб ичвориши мумкин.

Қисмати бор экан – иштихонлик Б.К. қамалди. Ўзлаштириш-у фирибгарлик айблови билан. Озодликка чиққач, унга-бунга билганича «ҳуқуқий маслаҳатлар» бериб юрди. Кунларнинг бирида таниши К. У. маслаҳатга келди: менга қарашли ер майдонига фалончи ноқонуний уй-жой ва қўшимча қурилмалар тиклаб олибди, нима қилиш керак?

Б.К. аввалига тўғри маслаҳат берди: фуқаролик судига даъво-ариза киритиш керак. Бироқ кейинги гапи кўпам тўғри эмасди: бундай ишлар шунчаки битмайди, «узатиш» лозим! Кимга? Қанча?

Б. К. «ҳожатбарор» кимлигини айтмади, «юқори» лавозимда ишлайдиган танишим, деб қўйди, холос. Аммо «соққа»нинг аниқ миқдорини айтди: 8000 АҚШ доллари!

Айтган пулини нақд санаб олди-ю аммо «иш» битмади. Юраверди «ана-мана», деб... Қачонки, пул берган одам тоқати тоқ бўлиб, тегишли органга арз қилганидан сўнг олдига похол солиб кетилганини англади. Пулларни Б.К. ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган экан!

Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотларига таяниб хабар беришича, айни пайтда Б.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича «иш» очилган. Ҳадемай тергов ҳаракатлари ниҳоясига етиб, «дело» судга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бундай ишлар шунчаки битмайди – «узатиш» лозим...»