
МИБ Гурлан тумани бўлими ходимлари томонидан ҳудудда энергия ресурларига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилиб, муайян натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, Гурлан туманидаги хусусий корхона раҳбари Х.Исаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 118-бандига зид равишда электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 60882,0 Квт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида туман электр таъминоти корхонасига 20,2 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган. Туман суди томонидан Х.Исаевнинг ҳаракатларига қонуний чора кўрилиб, ноқонуний фойдаланиш оқибатида туман электр таъминоти корхонасига етказилган 20,2 млн. сўм зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар