18:35 / 14.02.2020
2 992

Нонингизни ҳалол топинг

Нонингизни ҳалол топинг
Азалдан, ота-боболаримиз бизларга ҳалол, покиза нарсалардан ейишни уқтириб келишган. Агарда ҳалол-покиза нарса ҳаром йўл билан топилса, ҳаром бўлади. Ҳатто оддийгина нонни нотўғри йўл билан олсангиз, ҳаммага ҳалол нон сизга ҳаром бўлади. Хўш, нон ишлаб чиқарувчи тадбиркор бу борада қинғир йўлни танласачи?!

Хўжаобод туманининг Саноатчи маҳалласида жойлашган нон ишлаб чиқариш цехида ўтказилган мониторингда Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими ходимлари истеъмолчининг электр ҳисоблагичи куйган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлигини аниқлашди.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилиб, нон ишлаб чиқариш цехи тармоқдан узиб қўйилди. Албатта, цехнинг туман электр тармоқлари корхонасига етказган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилингач, ундириб олиниши, шубҳасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нонингизни ҳалол топинг