13:25 / 15.02.2020
3 744

Шавкат Мирзиёев: «20 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди»

Шавкат Мирзиёев: «20 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди»
Президент Ш.Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«Мени яна бир масала жуда қийнайди. Ҳудудларда суғориладиган ерларни талон-тарож қилиш ҳолати. Бундай вазият деярли барча вилоятларимизда кузатилди», — деган Президент йиғилиш давомида.

Президент ерни очиқчаси сотган, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган ва бу ҳолатга йўл қўйган у ҳоким ва прокурорларни давлатга хиёнат қилган, деб ҳисоблашини айтиб ўтган.

«Ернинг масъулияти ва жавобгарлигини умуман ҳис этмаётганлар учун ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари одат тусига айланиб қолмоқда. Бир ярим ой давомида ўтказилган хатлов натижасида республика бўйича 20 минг гектарга яқин майдон ноқонуний эгаллаб олингани аниқланди. Аслида бундан анча кўп ер ўзлаштириб олинганига ҳам аминман. Ер очиқчасига сотилган, қалбаки ҳужжатлар тайёрланган. Бу ҳолатга йўл қўйган у ҳокимми, прокурорми, давлатга хиёнат қилган деб, ҳисоблайман», — деган у.

Президент шу ҳақда гапирар экан, мана шундай эгасизликка йўл қўйган ҳудуд прокурорларига ҳам тегишли тартибда чора кўришни Бош прокуратурадан сўраган.

«Қизиғи, ўша ҳудуд прокурори телевизорга чиқиб, тергов қилгани ҳақида мағрурланиб гапиряпти. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Тошкент вилоятидаги айрим туман прокурорлари чиқиб шу ҳақда гапирди. Нима, у шу пайтгача қаерга қараган? Ер талон-тарож бўлгунча нега жим турган? Бир кунда сотилмаган-ку шу ер?», — деган Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «20 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди»