17:25 / 17.02.2020
3 774

Ласеттининг ёнилғи бакига нима яширилган эди?

Ласеттининг ёнилғи бакига нима яширилган эди?
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод-авто” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, автомашинанинг ёнилғи учун мўлжалланган бак ичига устамонлик билан яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 44 миллион сўмлик 20 дона “Samsung Galaxy A10S” маркали уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ласеттининг ёнилғи бакига нима яширилган эди?