Фото: Халқаро пресс клуб
Ўзбекистонда прописка сўзи бошқа сўз бирикмаси билан алмаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб ўтди.
«Прописка — эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган. Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига ‘қайд этиш’ сўз бирикмаси ишлатилади», — деган Азизбек Икромов.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаган эди.
«Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд. Бунинг ечими — ички миграцияни эркинлаштиришдир. Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим», — деган эди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим”
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди
Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”