
Шу йилнинг 16 февраль куни «Қамчиқ» довонида ҳаракатланган «МАН» русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб ағдарилиб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ЙТҲ натижасида ҳайдовчининг ўнг оёқ қисми қисилиб қолган. Ҳодиса юзасидан навбатчилар бошчилигидаги қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва жароҳатланган фуқарони чиқариб олишган. Қутқарувчилар томонидан биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилиб, «Резак» тез тиббий ёрдам ходимлари орқали Поп туман марказий шифохонасига олиб борилган. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади ФВВ хабарида.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатини бартараф этиш ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш мақсадида, «Қамчиқ» довонидаги Фавқулодда вазиятлар давлат тизими фуқаро муҳофазаси хизматларидан 18 нафар ходимлар, 5 та махсус техникалар жалб этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар