date
views 3 146

Маданий ҳордиқ - иш унумдорлигига ҳисса қўшади

Маданий ҳордиқ - иш унумдорлигига ҳисса қўшади
Эндиликда Мажбурий ижро бюроси ходимлари учун ҳар ойда икки маротаба маданият масканларида маънавият дарслари ташкил қилинади. Бу ўз навбатида ходимларнинг руҳиятини кўтаришга хизмат қилса, иккинчи томондан иш унумдорлигига ҳисса қўшиши мумкин. Мазкур ташаббусни биринчи бўлиб Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлаб берди.

Бугун Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасида мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. Эрта тонгдан кечгача доимий равишда баҳсли вазиятлар, ур-тўполонда иштирок этиш, кечга бориб эса бу ҳодисаларни қоғозга тушириш ҳар қандай ходимнинг асаб тизимига таъсир кўрсатиши табиий ҳол. Ана шундай ҳолатдаги ходимларнинг Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2 соатдан ортиқ вақт бўлиши ва у ердаги маънавий меросдан баҳраманд бўлиши улар кайфиятининг кўтарилишига яхшигина ҳисса қўшади.

Театрга ташриф буюрган соҳа вакиллари даставвал ўзбек театрининг 150 йилга яқин тарихи билан танишдилар. Музейдаги экспонатлар ҳар доим ҳам вақт топиб келолмайдиган ходимлар учун янгилик эди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тез-тез маданият масканларига келишини маданият соҳаси вакиллари уларнинг халққа яқин бўлаётгани билан изоҳлашмоқда.

Тадбир давомида намойиш этилган турмуш ташвишлари, оила муаммоларини ҳал қилиш каби ҳолатларни ўзида акс эттирган “Кўнгил” деб номланувчи саҳна асари йиғилганларни маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳисса қўшди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маданий ҳордиқ - иш унумдорлигига ҳисса қўшади