
«Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-4602-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.
«Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беришича, қарорга мувофиқ, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирга ҳамда вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари биринчи ўринбосарлари – вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига тенглаштирилади.
Ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплекси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилади.
Фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ижтимоий дастурлар, шу жумладан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури, «Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури», «Yoshlar – kelajagimiz» дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилади.
Қарор билан, шунингдек, комплексларни қуриш учун давлат-хусусий шерикликнинг асосий шартлари белгиланди.
Комплексларни қуриш учун ер участкаларини танлаб олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
2020 йил 1 июлга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ишлари якунланади.
Қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси, 99 штат бирлигидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси, шунингдек ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар