09:30 / 20.02.2020
3 064

Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди

Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
Фото: Pixabay
БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ болаларнинг яшаши ва ривожланиши учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Халқаро ташкилотнинг талқинига кўра, болалар учун энг яхши шароитлар Норвегияда яратилган. Ўзбекистон бу борада 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда БМТнинг “Дунё болалари учун келажак” деб номланган маърузасида маълум қилинган.
Маърузага кўра, болаларнинг келажаги учун энг яхши шароитлар Норвегия, Жанубий Корея, Нидерландияда яратилган. Етакчи ўнталикдан Франция, Ирландия, Дания, Япония, Бельгия, Исландия, Британия ҳам ўрин олган.

Болалар учун энг ёмон шароитлар эса Сомали, Чад, Марказий Африка Республикасида қайд қилинган.
Маъруза Норвегия, Корея Республикаси ва Нидерландияда болалар яшаши ва равнақ топиши учун энг яхши шароитларга, МАР, Чад, Сомали, Нигер ва Мали энг ёмон шароитларга эгалигини кўрсатмоқда”, дейилган хабарда.

Мутахассислар маърузада 180 та давлатда болалар учун яратилган имкониятларни таққослашган. Унда болаларнинг яшаши ва равнақ топиши учун яратилган шароитлар, жумладан давлатнинг соғлиқни сақлаш, таълим тизимлари ривожлангани, экологияси, иқтисодиёти таҳлил қилинган.

Ўзбекистон 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллаган. Экспертлар Ўзбекистонни паст-ўрта даромадли давлат деб баҳолашган.
Марказий Осиё давлатларидан Туркманистон рейтингда 52-ўринни, Қозоғистон 59-ўринни, Қирғизистон 96-ўринни, Тожикистон 98-ўринни эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди