13:13 / 22.02.2020
2 148

Тошкент аэропорти ривожланишдан тўхтаб қолишининг 3 "муҳим сабаби"...

Тошкент аэропорти ривожланишдан тўхтаб қолишининг 3 "муҳим сабаби"...
Авиация сохасидаги ислохотлар хақида бир нечта фикрларимни айтмоқчиман.
Тошкентда ўтказилган авиацион форумда қатнашган Украина авиация хизматининг собиқ раҳбари Denis Antonyuk Тошкент ва Киев аэропортлари томонидан ташилган йўловчилар ҳақида қизиқарли маълумотни тақдим этди.

Ушбу инфографикада Тошкент ва Киев аэропортлари трафики кўрсатилган. Барқарор ривожланиб келаётган Киев аэропорти кўрсаткичлари мовий рангда, ривожланишдан тўхтаб қолганТошкент аэропорти эса оч рангларда. Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки 2000 йилда 2 та пойтахт аэропортларининг кўрсаткичлари бир хил эди, бугунги кунда эса Киевнинг Борисполь халқаро аэропорти иш ҳажми 5 марта кўп.

Бизнинг авиация тизимимиз асосий 3 та сабаб туфайли ривожланмаяпти:

1. Ўзбекистонда жойлашган аэропортларнинг хизмат кўрсатиш тарифларининг юқорилиги.
2018 йилга тегишли маълумотлар асосида тайёрланган таҳлилий маълумотлар билан танишиб кўринг. Менинг фикримча аэропортлар томонидан хизмат кўрсатиш нархларини 20% га пасайтириш масалани ечишга ёрдам бермаса керак.

Юқоридаги маълумотларга қарасак аэропортларимизнинг хизмат ҳақлари қўшниларимизга қараганда бир неча баробар қиммат. Рақобатбардош бўлиш учун аэропортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархларини 20% га эмас 200-300% га пасайтириш керак. Энг асосийси Қарши, Нукус ва Тошкент шаҳридаги аэропортлар орасидаги фарқ ҳар-хил бўлса ҳам хизмат кўрсатиш нархлари ҳаммаси учун 1 хил белгиланган.

Масаланинг ечими сифатида вилоят марказларида жойлашган аэропорт раҳбарларига хизмат кўрсатиш нархларини белгилашни бозор талабларидан келиб чиқиб ўзларига топшириш керак.

2. Авиаёқилғининг юқори нархлари.
Дунёда авиакеросин нархлари нефть нархларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу йўналишда халқаро IATA авиация ташкилоти дунё бозорларидаги нефть нархини доимий равишда кузатиб боради. Ушбу ҳавола орқали нархларни билиб олиш мумкин.

Нархни белгилаш ҳам жуда осон: дунё бозорларидаги ўртача нарх ва қўшимча мукофот. Энг охирги маълумотларга қарасак Турманистонда ишлаб чиқарилган авиакеросиннинг Ўзбекистон чегарасидаги нархи 600-630 АКШ доллари атрофида. Ушбу нархга маҳаллий аэропортгача ташиш харажатлари 35-45 АКШ доллари қўшилади.

Масаланинг ечими сифатида маҳаллий аэропортларга ёқилғини ўзлари бозор механизмлари асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш керак.

3. Ёқилғи учун ҚҚС.
Дунёда халқаро авиаташувлар учун ёқилғи сотиб олаётганда ҚҚС қўллайдиган саноқли мамлакатлар орасида афсуски, Ўзбекистон ҳам бор. Биз 20 дан ортиқ Европа ва МДҲ давлатлари амалиётини ўрганганимизда уларда ҚҚС ставкаси 0% эканлигини кўрдик. ҚҚС қўлланилиши нархларни 15% ортишига олиб келади. Таққослаш учун мамлакатлар мисолида маълумотлар келтирилган.

Масаланинг ечими: Дунё амалиётига мувофиқ халқаро рейслар учун сотиб олинаётган ёқилғига ҚҚС ни бекор қилиш керак. Чунки ушбу ёқилғи мамлакатдан чиқиб кетаётган самолётда ишлатилади.

Мамлакатдан чиқиб кетаётган самолёт бакида бўлган ёқилғига ҚҚС қўллаётган дунёда бирорта ҳам мамлакат мавжуд эмас.
Тармоқда фаолият юритаётган барча иштирокчиларга рахмат айтаман. Бошланган ислоҳотлари муваффақиятли якунланишини тилаб қоламан.

Азиза Умарова

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент аэропорти ривожланишдан тўхтаб қолишининг 3 "муҳим сабаби"...