
Бугун, 24 февраль куни эрталаб соат 5:52да, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” маҳалласи, Бунёд кўчаси 39-уйда жойлашган “Grand Spektrum” МЧЖга қарашли цехида ёнғин содир бўлди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, оқибатда бинонинг ички ва том қисми 150 кв.м майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 6:01 да етиб борган. Қутқарувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 6:47да бартараф этилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, цехнинг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган ва ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар