date
views 4 375

Ҳукумат таркибидаги 5 та муҳим ўзгариш расман тасдиқланди

Ҳукумат таркибидаги 5 та муҳим ўзгариш расман тасдиқланди
Президентнинг тегишли фармонларига асосан:
• Кучкаров Жамшид Анварович Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг ўринбосари – молия вазири лавозимидан озод этилди;
• Ишметов Тимур Аминджанович молия вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорларига асосан:
• Насритдинходжаев Омонулло Забихуллаевич молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
• Фарход Нуритдинович Арзиев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
• Илхомжон Неъматов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳукумат таркибидаги 5 та муҳим ўзгариш расман тасдиқланди