10:42 / 27.02.2020
6 191

Бизга коронавирус келадими?

Бизга коронавирус келадими?
Ўзбекистон коронавирус ҳолатлари қайд этилган давлатлар қуршовида. Яқин қўшниларимиз, масалан Эрон, жуда қийин аҳволда қолган.
Афғонистонда коронавирус. Биз-чи? Бирорта ҳам қайд этилган ҳолат йўқ. Нима бу? Тасодифми?

Йўқ. Эҳтимол, коронавирус бизнинг мамлакатимизда аллақачон мавжуддир. Аммо шунчаки тиббий назорат тизими касалликни қайд эта олмаётгандир. Маблағ, маркерлар ва бошқа тиббий жиҳозлар етишмайди, тиббиётимизнинг ачинарли ҳолати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Президент мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилди. Елена Цесарская фарзандининг касалхонада вафот этиши билан боғлиқ фожиали воқеа, шунингдек онанинг Интернетдаги чиқишлари қалбларда оғриқ ва норозилик уйғотади!

Шунинг учун, хавфга парво қилмагандан, озгина ваҳима қилган ҳам яхшироқ. Барча гигиена воситаларидан фойдаланинг, иложи бўлса, хонани шамоллатиб туринг, уйдан чиқманг.

Коронавирус яқин келиб қолган бўлиши мумкин. Аммо бизнинг тиббиётимиз буни "кўриши қийин". Буларнинг барчаси ўй-фикрлар, фаразлар.
Аммо такрорлайман! Эътибор бермасликдан кўра ваҳима қилган яхшироқ!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бизга коронавирус келадими?