20:35 / 03.03.2020
4 193

Пластик шаклидаги янги кадастр паспортининг намунаси тақдим этилди

Пластик шаклидаги янги кадастр паспортининг намунаси тақдим этилди
Ўзбекистон Республикасининг янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC — смарт чипи ўрнатилган пластик картадан иборатдир. У эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади, шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эгадир, дейилади Ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси хабарида.

“Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имкониятини таъкидлаш мумкин, бу тўловларни амалга ошириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва коммунал инстанцияларнинг иш самарадорлигини оширади”.

Фото: Давлат кадастр қўмитаси
Маълум қилинишича, коммунал хизматларни мулк билан боғлиқлиги уларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги ислоҳотларни ўсишини таъминлайди.

Фото: Давлат кадастр қўмитаси
Аввалроқ, “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси:
– Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида – 2020 йил 1 мартдан бошлаб;
– Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса – 2020-2022 йилларда босқичма-босқич жорий этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пластик шаклидаги янги кадастр паспортининг намунаси тақдим этилди