date
views 2 951

“Урганч ёғ-мой” АЖга қарашли иссиқхона ҳам газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди

“Урганч ёғ-мой” АЖга қарашли иссиқхона ҳам газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди
Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши табдиркорлар томонидан шу маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишига қизиқишнинг ортиши сабаб бўлади.

Бунда, ҳалол тадбиркорлар ўз фаолиятини ҳар қандай вазиятда тўғри ташкил қилган ҳолда солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиб иш юритса, айримлари яратилган қулай имкониятлардан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиб, қинғир ишга қўл уради, энергия ресурсларига ўзбошимчалик билан уланиб, ўз фаолиятига нуқта қўяди ёки йирик миқдордаги жарима ва етказилган зарарни қоплашига тўғри келади.

Бюронинг Урганч тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Урганч ёғ-мой” АЖга қарашли, Урганч тумани, “Кўнғирот” маҳалласида жойлашган иссиқхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Натижада мутахассислар томонидан фойдаланилган табиий газ миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, туман газ идорасига
69,0 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Урганч ёғ-мой” АЖга қарашли иссиқхона ҳам газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди