22:00 / 05.03.2020
4 441

66 та қуён овлаб келаётган овчилар ушланди

66 та қуён овлаб келаётган овчилар ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси Ахборот хизматининг хабар беришича, ов мавсуми тугаганига қарамай, жорий йилнинг 25 февраль куни Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича давлат инспекторлари М.Рысназаров, Ш.Вапаев, О.Исмайлов, Х.Соатов, К.Алламбергеновлар томонидан рейд ўтказилганида Тўрткўл туманида Хоразм вилояти Боғот тумани фуқаролари Б.Қ. ва А.И.лар 66 та қуён овлаб келаётган пайтида ушланган.

Ноқонуний қуён овчилари ҳайвонат дунёсига жами 44 154 000 сум зарар келтиришган.
Овланган 66 та қуён Нукус шаҳрида жойлашган ҳайвонат боғига топширилди.

Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тергов, суриштирув ишлари олиб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.
Браконьерлар қайтиб қўлига милтиқ олмас даражасида жазога тортилар деган умиддамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 66 та қуён овлаб келаётган овчилар ушланди