17:32 / 09.03.2020
3 318

Совун цехидаги қинғирлик

Совун цехидаги қинғирлик
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурсларидан тўлов интизомига амал қилиши, тармоқлардан қонуний фойдаланишни ўрганиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот ҳамда кунлик назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Олиб борилаётган тадбирлар давомида айрим истеъмолчиларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилмоқда.

Жумладан, Бюронинг вилоят бошқармаси ва таъминотчи корхона ходимлари иштирокида ўтказилган навбатдаги тадбирда қинғир йўллар орқали табиий газдан фойдаланаётган улгуржи истеъмолчини аниқладилар.

Фуқаро Ғ.Хожиевга қарашли Наманган шаҳар Орзу маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган совун цехи кўрилганда истеъмолчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолда, табиий газдан шартномасиз, лойиҳасиз фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида цехдаги 1 дона буғ қозони, 4 та ускуна ва 2 дона катта қозон айнан табиий газ тармоғига уланган ва ҳисоб-китобларга кўра таъминотчи корхона манфаатларига 43.879,9 минг сўм зарар етказгани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Совун цехидаги қинғирлик