date
views 4 290

Жалақудуқлик Неъматтило аканинг асаларилари “Оллоҳ!” ёзувини битди

Жалақудуқлик Неъматтило аканинг асаларилари “Оллоҳ!” ёзувини битди
Ўтган йили Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи ёш тадбиркорнинг хонадонидан лавҳа тайёрлагандик. Унда тадбиркор қарамоғидаги асаларилар араб ёзувида “Оллоҳ” сўзини яратганлари ҳақида баён этган эдик. Буни қарангки, яна айнан шу тумандан шу мавзуда навбатдаги лавҳани тайёрладик. Бунга энди Ғозичек МФЙда истиқомат қилувчи Неъматилло ака Қорабоевнинг асаларилари сабаб бўлди.

Неъматилло ака ёшлик чоғларида хам асаларичилик билан шуғулланган. Шунга ҳам ўттиз йил бўлибди. Бу орада тирикчиликнинг бошқа усулларидан фойдаланди. Кам бўлмади! Бироқ, асаларичилик соҳасига бўлган қизиқиши қайта ниш урдию, бешта қутида бол ариларни парваришлай бошлади.

— Қизиқ ҳолатда, — дейди Неъматилло ака ҳайратини яшира олмай.—Арилар битта қутида эмас, бешта қутининг ҳар бирида шундай ёзув ҳосил қилганлар. Буни ўзимча турли маънода тушунишга ҳаракат қиляпман. Ким билсин, балки, бу баракадан даракдир. Ё бўлмаса атрофимизда содир бўлаётган айрим нохуш ҳолатлардан сергак тортишимиз учун бир ишорадир.

Тўғрида, кейинги пайтларда юз кўришмас бўлиб кетган ака-укалар, бир-бирига пичоқ кўтарган қўшнилар, оиласи юзини ерга қаратган йигит-қизлар ҳақида кўп эшитяпмиз. Сабаби, оқибатни йўқотиб қўйдикмикан, дейманда! Табиат мавжудотлари Оллоҳ сўзини битиб, бизга бир-биримизга меҳр-мурувватли бўлиш кераклигини яна бир бор эслатдимикан, деган хаёлга боряпман тўғриси...

Тан олиш керак, бу каби ҳолатларга тасодиф, деб қарагимиз келди. Балки, асалариларнинг ин қуришдаги ҳаракатлари айнан шу таҳлитдаги усулдан бошланар? Шу боис ҳам айнан битта эмас, бешала қутида ҳам бир хил ёзув пайдо бўлгандир? Кўнглимиздан кечаётган хаёлларни уқиб олган масжид мутасаддилари ёзувга изоҳ бердилар. Уларнинг фикрича, бу ҳақиқатдан ҳам “Оллоҳ” сўзи экан!

Аслини олганда асалариларнинг ўзи табиат мўъжизасидир! Бироқ улар яратган мўъжиза ҳақиқий ҳайратимизга сабаб бўлди. Нима бўлганда ҳам бу воқеадан ҳар ким ўзига яхши хулосалар ясамоқда. Асосийси ҳам шунда!

Саминжон ҲУСАНОВ
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жалақудуқлик Неъматтило аканинг асаларилари “Оллоҳ!” ёзувини битди