14:23 / 10.03.2020
6 275

Самарқандда стриптиз ўйнамоқчи бўлгани айтилган қизлар жазога тортилди (видео)

Самарқандда стриптиз ўйнамоқчи бўлгани айтилган қизлар жазога тортилди (видео)
Фото: «Дарё»
Самарқанддаги ресторанда кийимларини ечиб, стриптиз ўйнамоқчи бўлган қизларнинг икки нафари жаримага тортилди. Бир нафари жарима тўлаш баробарида беш суткага қамаладиган бўлди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Жорий йил 9 март куни Самарқанд шаҳар Маъмурий судида 8 март куни соат тахминан 23:00 да «Икром» чойхонаси олдида жанжал кўтарган ёш қизлар иши кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, 1992 йил Жиззах вилояти Дўстлик туманида туғилган С.Х., 1996 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган Ф.Ж. ва 1991 йил Қўшрабод туманида туғилган И.М. 8 март куни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган «Икром» чойхонаси олдида маст ҳолда бақир-чақир қилган. Жанжал давомида қизлар ҳар хил ҳақоратли сўзлар айтиб, фуқаролар тинчлигини бузган. ИИБ ходимларининг ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармасликка омма олдида даъват қилиб, ҳуқуқбузарлик содир қилган.

Қизларнинг таъкидлашича, улар ҳеч қандай стриптиз уюштириш ниятида бўлмаган. Рақсга тушиш мобайнида бир йигит ўша қизлардан бирини кўтариб олган. Бу ҳолат оиласи билан дам олаётган бошқа хўрандаларга ёқмагач, улардан бу жойни тарк этиш талаб қилинган. Улар базм учун аввалдан келишилган пулнинг яримини тўлашганини, барча таомлар келтирилмасдан чиқиб кетмаслигини айтгач, жанжал чиққан.

Суд мажлисида сўроқ қилинган ҳуқуқбузарлар С.Х., Ф.Ж. ва И.М ўз кўрсатмаларида 8 март куни спиртли ичимлик ичиб, бақир-чақир қилганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.

Самарқанд шаҳар Маъмурий суди раиси Ориф Пардаевнинг маълум қилишича, ҳуқуқбузарлар С.Х. ва Ф.Ж. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 195-моддасида (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 669.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Ҳуқуқбузар И.М. ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида кўрсатилган моддалари билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 669.000 сўм миқдоридаги жарима ҳамда 5 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда стриптиз ўйнамоқчи бўлгани айтилган қизлар жазога тортилди (видео)