13:06 / 11.03.2020
2 808

Жанубий Кореяда коронавирус қурбонлари сони 60 кишига етди

Жанубий Кореяда коронавирус қурбонлари сони 60 кишига етди
Жанубий Кореяда сўнгги бир сутка ичида COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ янги ҳолат ўтган кунга нисбатан икки баравар кўпайиб, мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 7382 кишига, қурбонлар сони эса 60 кишига етди, деб ёзмоқда «РБК». Бу ҳақда Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари ташкилоти (KCDC) маълум қилган.

Аввалроқ қурбонлар сони 51 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди. Жанубий Корея ҳукумати эпидемиологик хавф даражасини энг юқори кўрсаткичгача оширган. Барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув машғулотларининг бошланиши 23 мартгача бекор қилинган.

KCDC маълумотларига кўра, 41 нафар бемор соғайиб, уйига жавоб берилган (жами соғайганлар сони 288 кишига етган). Яна 18 540 кишининг таҳлиллари ҳали ўрганилмоқда.

Коронавирусни юқтириб олганларнинг 193 нафари Сеул, 5794 нафари Тегу, 1135 нафари Кёнсан-Пукто провинцияси, яна 175 нафари эса Кёнгидода. Пусанда 98 та ҳолат қайд этилган. Қайд этишларича, Жанубий Кореядаги коронавирус беморларининг камида 4,7 минг нафари (62,7 фоизи) Синчонжи сектасига алоқадор одамлардир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жанубий Кореяда коронавирус қурбонлари сони 60 кишига етди