date
views 2 652

Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди

Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди
Буюк Британия ҳукуматидаги бемор хавфсизлиги, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш ва руҳий саломатлик бўйича вазир ўринбосари Надин Доррис янги турдаги COVID-19 коронавирусини юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Daryo сайти хабар берди.
Дорриснинг сўзларига кўра, тестлар унда коронавирус борлигини кўрсатгач, у хавфсизлик чораларини кўрган ва уйида ўзини ўзи изоляциялаган.

The Guardian’нинг хабар қилишича, Доррис ўтган ҳафта Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг қабулида бўлган. Шунингдек, у парламент ва вазирликдаги юзлаб одамлар билан учрашган. «Англия соғлиқни сақлаш хизмати алоқаларни батафсил текширишни бошлади ва департамент ҳамда парламентдаги офисим уларнинг масалаҳатини бажармоқда», — дейди вазир ўринбосари.

Аввалроқ Португалия президенти коронавирус сабаб икки ҳафталик карантинга кетгани, Италия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вирус билан касаллангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Трамп ва Пенс қатнашган конференция иштирокчисидан коронавирус аниқланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди