18:06 / 11.03.2020
3 501

Андижонда шифокорга пичоқ билан тажовуз қилган шахсга жиноий иш очилди (видео)

Андижонда шифокорга пичоқ билан тажовуз қилган шахсга жиноий иш очилди (видео)
Февраль ойида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиалида фуқаро шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилган. У тан жароҳатлари билан шифохонага олиб келинган синглиси билан бўлган воқеа ҳақида ички ишлар бўлимига хабар етказилишига қаршилик қилган.

Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиалида шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилган фуқарога жиноий иш очилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилингани акс эттган видеолавҳа тарқалган эди. Ушбу ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йил 29 февраль куни соат 22:31да Андижон шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг Травматология бўлими қабулхонасига 2001 йилда туғилган М.Ф. исмли аёл бемор юз-кўзидан жароҳат олиб мурожаат қилган. Бемор шифокорлар кўригидан ўтаётганда турмуш ўртоғи томонидан калтакланганини айтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, ўзгалар томонидан жароҳат олган ҳолат мавжуд бўлса, тиббиёт ходими ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тезкор хабар бериши шарт. Акс ҳолда жиноят яширганлик ҳолати билан жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунга мувофиқ, шифокор Т. У. зудлик билан мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бўлимига хабар беради.

Хабар берилганидан норози бўлган бемор аёлнинг эгизак укаси М.Х. эътироз билдиради. Шифокор унга ўрнатилган тартибни тушунтиргандан сўнг, беморнинг укаси шифокорни уятли сўзлар билан ҳақорат қила бошлайди. Шифокор унга сўкинмаслигини айтади. Улар орасида тортишув М.Х.нинг пичоқ орқали шифокорга тажовуз таҳдиди билан давом этади. Атрофдаги одамлар Х.ни агрессив ҳолатдан қайтаришга уринишади. Аммо у ҳаракатларини давом эттириб, пичоқни шифокор томонга отиб юборади. Бироқ ушбу пичоқ атрофдаги бошқа шахсга тегади. Бемор яқинлари ва атрофдаги бошқа шахслар томонидан М.Х. мажбуран тинчлантирилиб, қабулхонадан олиб чиқиб кетилади.

Эри томонидан калтакланган аёл М.Ф. эса «Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, Жағ суяклари синиши, ёноқ, бош, юз, қорин, оёқ ва қўллар юмшоқ тўқималари жароҳати» ташхиси билан мазкур филиалнинг Нейрохирургия бўлимида жорий йил 4 март кунига қадар даво муолажаларини олади.
"Андижонда шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилинди" номи остида тарқалган видео юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди (видео)

"Андижонда шифокорларга пичоқ билан тажовуз қилинди" номи остида тарқалган видео юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди (видео)

Опубликовано «Xabar.uz» Среда, 11 марта 2020 г.

Юқоридаги видеохабарда, гувоҳи бўлганингиздек, ёш йигит агрессив ҳаракатлар қилиб, шифокорга пичоқ ўқталган, жароҳат етказишга уринган, ҳаттоки, пичоқни отиб юборган. Ушбу ҳолатда фуқаро нафақат тиббиёт ходимлари, балки атрофдаги инсонларга ҳам зарар етказиши мумкинлигини ўйламагани ачинарли. Нима бўлганда ҳам, шифокорларга тажовуз қилишга уринган фуқаро хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний чоралар кўрилиши лозим.

Ушбу вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилиб, ўрнатилган тартибди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 10 март куни Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаро М.Х. процессуал тартибида ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда шифокорга пичоқ билан тажовуз қилган шахсга жиноий иш очилди (видео)