21:47 / 12.03.2020
3 632

Тошкентда психотроп воситаларини сотаётган дорихона ишчилари ушланди

Тошкентда психотроп воситаларини сотаётган дорихона ишчилари ушланди
11 ва 12 март кунлари Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Юнусобод туманида ноқонуний тарзда психотроп воситалари савдоси билан шуғулланган дорихона ишчиларини аниқлашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида жойлашган “FARM KARDIO PLUS” масъулияти чекланган жамиятга тегишли дорихонада, сурхандарёлик 48 ёшли Шокиржон К. исмли дорихона мудири тегишли рухсатсиз кучли таъсирга эга психотроп дори воситаларини сотган.

Текширув давомида дорихонадан 73 та “Регапен” ва 139 та “Тропикамид” дориларининг тегишли ҳуддатлари бўлмаганлиги боис, улар ашёвий далиллар сифатида мусодара қилинди.

Шу туманнинг Обод кўчасида жойлашган “QUDRATILLA BARAKA SAVDO” МЧЖга тегишли яна бир дорихонада 38 ёшли Дилфуза З. ва Тошкент вилоятилик 23 ёшли Дилфуза А.лар кучли таъсирга эга ва психотроп воситаларни тегишли рухсатсиз сотишган.

Дорихона текшируви давомида ашёвий далиллар сифатида 494 та “Карбамезапин”, 9 та “Селофен”, 207 та “Регапен” ва 120 та “Тропикамид” топилиб, олиб қўйилди.
Ҳозирги вақтда топилган ашёвий далилларнинг манбаини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда психотроп воситаларини сотаётган дорихона ишчилари ушланди