06:53 / 13.03.2020
2 966

Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилди

Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилди
Фото: АОКА
Миллий матбуот марказида 12 март, пайшанба куни, Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида «Амалга оширилган солиқ ислоҳотларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ва ишбилармонлик муҳитига таъсири» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

«Дарё» нашрининг хабар беришича, тадбирда журналистлар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровдан автомашина нархларининг ошишига ҚҚСнинг қай даражада таъсир кўрсатганига изоҳ сўради.

«Маҳаллий ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархи билан боғлиқ ҳолатларни биз ҳам кузатиб турибмиз. Машина нархларининг ошишига ҚҚСни таъсир қилди, дейиш унчалик ҳам тўғри эмас. Чунки илгари фуқаро автотранспорт воситасини харид қилганидан кейин давлат рақам белгиси олиш жараёнида машина қийматида 3 фоизли давлат божи тўларди.

Бу тартиб эса бекор қилинди, давлат бюджети бундан воз кечди. Мана шу суммага мос равишда ушбу миқдор автомобиль саноатига ўтказилди, яъни одамлар 3 фоизли божни давлатга эмас, автомашина сотиб олаётган автосалонга тўламоқда. Шу билан биргаликда машина ишлаб чиқариш билан боғлиқ 3 фоизли акциз солиғи ҳам бекор бўлди. Аммо булар ҳақида ҳеч ким гапиргани йўқ.

Корхона ҚҚС тўлаётганида барча 15 фоизли юк корхонага тушмайди. Чунки корхона ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни таҳлил қилаётганда уни ҳисобга олади. Битта корхонанинг қўшилган қиймат солиғининг умумий «нагрузка»си 5-6 фоиздан ошмайди.

Агар кўпчилик ҚҚСни машина нархининг юқорилашига асосий таъсир этувчи омил сифатида ҳисоблаётган бўлса, бу нотўғри. Сабаби ҚҚС нафақат маҳаллий автомашиналар, балки хориждан импорт қилинаётган қимматбаҳо «иномарка»лар нархига ҳам тенг таъсир кўрсатади. Лекин ҳаммага маълум, Damas, Nexia каби ўзимизда ишлаб чиқарилган машиналар нархи ошди. Импорт қилинадиган бир қанча автомобиллар нархлари эса ўзгаришсиз қолдирилди», — деди Умаров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилди