14:28 / 13.03.2020
5 065

Абитуриентлар диққатига муҳим маълумот

Абитуриентлар диққатига муҳим маълумот
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар берди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари:

5111100 – Мусиқа таълими.
5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.
5112000 – Жисмоний маданият.
5112300 – Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар диққатига муҳим маълумот