20:13 / 13 марта 2020
3 484

Коронавируснинг оддий шамоллашдан фарқи нимада?

Коронавируснинг оддий шамоллашдан фарқи нимада?
Фото: «7ya.ru»
Covid-19 коронавирус инфекцияси пандемияси эълон қилиниши жиддий масала. Қуйидаги маълумотлар даҳшатли касалликни ўткир респиратор инфекциялари билан адаштириб қўймасликка ёрдам беради. Айнан улар, биринчи навбатда, профилактика ҳақида ўйлаши зарур, деб ёзади «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.

Йўтал ва иситма
Covid-19 коронавирус инфекцияси аломатлари вирусни юқтиргандан сўнг 2 – 14 кун ўтиб намоён бўлади. Унга қуруқ йўтал ва юқори тана ҳарорати хос.

Шамоллаганда ёки бронхитда йўтал одатда нам бўлади. Гриппда иситма ё паст бўлади, ё умуман бўлмайди (камдан-кам ҳолларда тана ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши мумкин).

Нафас олиш қийинлашиши
Асосий ажралиб турувчи белгиси. Чунки Covid-19 нинг асосий сабабчиси — вирусли пневмония. Ҳатто унчалик кучли намоён бўлмаганда ҳам, атрофдагилар, айниқса, кекса ёшдаги инсонлар учун хавф туғдиради.

Хавф гуруҳи
Болалар ва ўсмирларда коронавирус инфекцияси кам кузатилади.
Оғир кўринишлари кўпинча 40 ёшдан ошган кишилар, сурункали ўпка, юрак-қон томир тизими ёки диабетдан қийналаётган беморларда учрайди.

Диққат!
Коронавирус аниқланган мамлакатлардан қайтиб келган одамлар ҳар қандай нохушликдан ҳушёр тортиши зарур.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)