
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан карантин қоидаларини менсимаслик ёки уни бузганлик учун кўриладиган чоралар қатъийлаштирилади.
Президент Бош прокурорга бу борада тегишли топшириқлар берган, деб маълум қилинди бугун Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан, карантинли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Коронавирус аниқланган дастлабки бемор Тошкентга 11 март куни Париждан учиб келган бўлиб, ҳозирда рейснинг 20дан ортиқ бошқа йўловчилари, беморнинг оила аъзолари ва у мулоқотда бўлган ўнлаб фуқаролар – жами 150 нафарга яқин киши изоляцияга олинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб барча авиақатновларни тўхтатди. Эндиликда Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатларда қолган ўзбекистонликларнинг қайтиши учун чартер рейслар ташкил этилиши мумкин, хориждан қайтарилганларнинг барчаси карантинга жойлаштирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар