
Ҳаваскор ошпазлар кўпинча борш тайёрлашда бир қатор хатоларга йўл қўяди. Бу ҳақда украиналик ошпаз Антон Самойлов айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, энг асосий хато — боршга қовурилган полиз маҳсулотлари солишдир. Агар таомга ўзи шундоқ ҳам ёғли гўшт солинган бўлса, борш ҳақиқий фожеага айланади.
«Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, қуйруқ ёғини қовуриш учун товага ёғ солсангиз нима бўлар эди. Бу ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат», — дейди ошпаз. У борш учун лозим бўлган лавлаги, савзи, карам ва пиёзни қозонга хомлигича ташлашни маслаҳат берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар