19:15 / 17.03.2020
5 276

Коронавирусдан сақланишда саримсоқ пиёз ёки сирка ёрдам берадими?

Коронавирусдан сақланишда саримсоқ пиёз ёки сирка ёрдам берадими?
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков коронавирусга қарши саримсоқ пиёз ва уксусли сув ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берган.
Юқумли касалликлар профилактикаси мақсадида антивирус дориларини ва антибиотикларни ичиш умуман тавсия этилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Юқумли касалликлардан (бактерияли, вирусли) профилактика қилиш учун антибиотик ва антивирусли воситаларни қабул қилиш умуман тавсия этилмайди.

Иммун тизимини кўтарадиган дорилар ҳам мумкин эмас, улар вирусга қарши ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда уксусли сув, саримсоқ пиёзли рецептлар тарғиб қилиняпти.

Касаллик қуруқ йўтал клиник белгисига эга. Оғиз бўшлиғининиг қуриши билан кечади. Оғиз бўшлиғини ҳўл ҳолатда сақласак, оғиз бўшлиғидан вируснинг ичкарига киришига йўл қўйилмайди. Оғиз ва бурунни тез-тез чайиш керак. Ошқозонга тушса, кислотада нобуд бўлади. Оғизни чаядиган сувга уксус қўшиш оғиз бўшлиғи баттар яллиғланиши, вирус кирадиган жой пайдо бўлиши мумкин.

Саримсоқ пиёзни истеъмол қилиш мумкин. Лекин бир жиҳатга эътибор бериш керак. Саримсоқ пиёз бир вақтнинг ўзида ҳам антибактериал, ҳам антивирус препарат эмас. Шундай экан саримсоқ пиёзни бошқа кўкатлар билан аралаштирган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Бир кунда 5 бош саримсоқпиёз есанг, касал бўлмайсан, деган гаплар тиббий асосланмаган.

Ижтимоий тармоқлардаги нотўғри, асосланмаган ва ўз тасдиғини топмаган номутахассислар томонидан билдирилган маълумотларга ишонмаслик керак», деган у коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида иммунитетни кўтарувчи дори воситаларини қабул қилиш қанчалик наф бериши тўғрисидаги саволга жавобан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан сақланишда саримсоқ пиёз ёки сирка ёрдам берадими?