20:20 / 17.03.2020
3 194

Тошкентда метробуслар қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши маълум бўлди

Тошкентда метробуслар қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши маълум бўлди
Фото: The Urbanist
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш доирасида эски трамвай линияси ўрнида тезюрар автобуслар (bus rapid transit) қатновини жорий этиш режалаштирилгани хабар берилган эди. Тажриба сифатида лойиҳада Истиқлол ва Фарғона йўли кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбонидан Compass савдо-кўнгилочар марказига қадар йўналиш белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2020 йил 1 октябргача ушбу йўналиш бўйлаб махсус қатнов йўлагини яратиш ва 20 та замонавий электробус харид қилиб, қувватлаш ускуналари билан таъминлаш лозим. Агар тажриба лойиҳаси муваффақиятли ўтса, метробуслар шаҳарнинг бошқа йўлларида ҳам ташкил этилади.

Маълумот учун, bus rapid transit (тезюрар автобус ёки метробус) — анъанавий автобус йўналишларидан юқори фойдаланиш самарадорлиги (тезлик, ишончлилик, йўловчи ташиш) билан ажралиб турадиган автобус қатновини ташкил этиш усулидир.

Тезюрар автобус тизими айрим кўрсаткичлари, хусусан, тезлиги билан енгил релсли транспорт (тезюрар трамвай)га ўхшаб кетади. У анъанавий жамоат транспортидан қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Унинг трассаси ажратилган йўлак (тўлиқ ёки асосий қисми)дан ўтади. Чорраҳаларда бундай автобуслар устунликка эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда метробуслар қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши маълум бўлди