14:50 / 18.03.2020
4 904

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди
Туркиядан келган беморнинг турмуш ўртоғида ҳамда шу кунларда Лондондан келган яна бир ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланди.
«Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.
Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир мамлакатимиз фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Айни вақтга келиб бундай беморлар сони 15 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга коронавирус тўртта рейс орқали кириб келди:
Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтириб улгурди (6 бемор).
Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (5 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (3 бемор).
Тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди