18:53 / 18.03.2020
3 882

Коронавирус турли жисмлар юзасида 72 соатгача яшаши мумкин

Коронавирус турли жисмлар юзасида 72 соатгача яшаши мумкин
Фото: Reuters
Олимлар янги коронавирусни кўпчилик жисмларнинг юзасида 72 соатгача яшашини аниқлашди. Британиялик мутахассисларнинг бу ҳақдаги изланишлари натижасини The New England Journal of Medicine эълон қилди.

Тадқиқотчилар пандемия келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вируси билан унинг ўтмишдоши SARS-CoV-1 вирусини турли шароитларда қандай тарқалишини таққослаб кўришди.

Аниқланишича, ҳар иккала вирус деярли бир хил хусусиятга эга. Уларнинг пластик ва зангламас пўлат жисмлар юзасида яшаш қобилияти яхшироқ, мис ёки картон устида эса ёмонроқ.

Шунингдек, касаллик келтириб чиқарувчи вирус ҳавода уч соатгача сақланиб туради. Мутахассислар хулосасига кўра, бу унинг ҳаво-томчи йўли билан юқиш хусусияти борлигини тасдиқлайди.

Ўтган ҳафтада Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) коронавирус инфекциясини пандемия - жуда катта ҳудудларга тарқалишга қодир кучли эпидемия деб эълон қилган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, дунёда 200 мингдан ортиқ инсон коронавирусни юқтириб олган. Улардан 8 мингдан ортиғи вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус турли жисмлар юзасида 72 соатгача яшаши мумкин