10:48 / 19.03.2020
5 944

Ўзбекистонда яна беш нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда яна беш нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди
Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида аввал хабар берилганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, унинг яна 3 нафар қариндошида ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар ва жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган яна бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ҳар беш нафар фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 23 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонга коронавирус тўртта рейс орқали кириб келди:
Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси, онаси, келини, ҳамкасби ва яна тўрт қариндошига вирус юқтириб улгурди (12 бемор).
Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (6 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (4 бемор).
Тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна беш нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди