18:30 / 19.03.2020
3 399

Юртига ташвиш келган пайтдан фойдаланиб қолишга уринаётган айрим тадбиркорларга наҳотки қонун турткиси шарт бўлса?

Юртига ташвиш келган пайтдан фойдаланиб қолишга уринаётган айрим тадбиркорларга наҳотки қонун турткиси шарт бўлса?
Карантин даврида осойишталикни таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратини йўлга қўйиш мақсадида Бухорода ҳам давлат солиқ органлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

Мазкур ишчи гуруҳи вилоятнинг барча ҳудудларида озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун қатъий чораларни кўрмоқда.

Шунга қарамай “нафси ҳакалак” отган баъзи тадбиркорлар аҳолининг айрим қатлами саросимага тушганидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархини ошириб сотишга уринмоқда.

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасидаги “Корзинка” савдо мажмуасида саримсоқпиёзнинг ҳар-бир донаси 7 900 сўм ҳамда 1 килограми 120 минг 590 сўмдан сотилаётганли эътироз сифатида билдирилган.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг шахсан ўзи аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ушбу мурожаатга зудлик билан муносабат билдириш ва мазкур ҳолатнинг олдини олиш мақсадида шу куни мазкур савдо мажмуасида бўлди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат А.Жомий кўчасидаги “Корзинка” савдо мажмуасида эмас балки ушбу савдо мажмуасига туташ бўлган жойда савдо фаолияти йўлга қўйилган “Муҳаммад-Амин мева савдо” корхонаси фаолиятида кузатилган. Мазкур дўконда нафақат саримсоқпиёз балки картошка ва пиёз маҳсулотлари ҳам қиммат нархда сотилаётган экан.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи тадбиркор билан учрашувда унинг ушбу ҳатти-ҳаракати на инсонийлик ва на савдо-сотиқ тартиб қоидаларига тўғри келмаслигини тушунтирди. Шунингдек, бугунги кунда вилоятимизда саримсоқпиёз 30 000 минг сўмдан 40 000 сўмгача, картошка маҳсулотлари 3000 минг сўмдан 3 500 сўмгача ва пиёз маҳсулотлари 2 000 минг сўмдан 2 500 сўмгача нархларда қатъий назорат асосида сотилаётгани тушунтириб ўтилди.

Эътиборлиси, тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган тадбиркор дарҳол камчиликларини тузатиб қўйди.
Кези келганда айтиш керакки, савдо қонун-қоидаларини писанд қилмай, юрт бошига ташвиш келган пайтда кўпроқ даромад олишга интилаётган “учар тадбиркорлар” адашадилар. Шундай экан мўмай даромад илинжидаги тадбиркорлар қонун турткисини кутмасдан ўзларини ўнглаб олсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юртига ташвиш келган пайтдан фойдаланиб қолишга уринаётган айрим тадбиркорларга наҳотки қонун турткиси шарт бўлса?