23:50 / 19.03.2020
3 930

Президент фармони: Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони оширилади

Президент фармони: Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони оширилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонда белгиланишича:
- Коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ёки касаллик юқтирганликда гумонланиб карантинга жойлаштирилган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босадиган шахсларга, васийларга оталиққа олганларга), шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандига қараётган шахсларга ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади;
- Коронавирус инфекциясини юқтирган ёки карантинга жойлаштирилган фарзанднинг ҳамда 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахс, васий, оталиққа олувчи) бўлган ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
- 2020 йил 1 апрелдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари бор ижтимоий нафақа олувчи оилалар сонини 10 фоизга ошириш, болани икки ёшга тўлгунга қадар боқиш ва моддий ёрдам бериш бўйича чоралар кўради;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббий, санитария-эпидемиология ва бошқа ходимларга коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирларида иштирок этганликлари учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида кунлик қўшимча тўлов жорий этади;
- давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва фаолияти тўхтатилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим, спорт ва маданият муассасалари ходимларига иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлайди;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта ичида аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни беришнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш чораларини кўради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ҳафта ичида қуйидагилар кўзда тутилган тартибни ишлаб чиқади:
- мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили (олти ойдан кам ишлаганларга ҳам) тақдим этилади;

- карантин чоралари даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ва сурункали касалликларга чалинган шахсларни уларнинг розилиги билан масофадан ишлашга, мослашувчан иш жадвали ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент фармони: Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони оширилади