
Ўзбекистон 20 мартдан транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташишни тўхтатади. Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу чора май ойига қадар амалда бўлади.
«Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади.
Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди», дейилади вазирлик хабар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар