
Автомашина ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган 27 ёшли йўловчи енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.
Бугун, 20 март куни "Nexia-3 Ravon" автомобили Бухоро шаҳар А-380 йўлининг 222-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида автомашинага ўрнатилган метан газ баллон портлаган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Портлаш натижасида автомобиль орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ундан ташқари, 24 ёшли аёл ва уч ёшли бола кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Автомобиль ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган 27 ёшли йўловчи енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.
“Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, портлаш сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар