Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган баёнотида ташкилот бош директори Тедрос Aдхан Гебрейесус коронавирус пандемияси даврида алкоголь ва чекишни ташлашни тавсия қилди.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, чекиш коронавируснинг жиддий ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, у овқатланишга эътибор бериш зарурлигини таъкидлади. Фойдали ва соғлом таомлар истеъмол қилишга чақирди.
Шунингдек, кунига камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланиш тавсия этилади, деди ЖССТ раҳбари. У масофадан туриб, уйдан туриб ишлаётганда узоқ вақт бир ҳолатда қолмасликни, ҳар ярим соатда уч дақиқали танаффус қилиш зарурлигини таъкидлади.
“Энг муҳими ва эътибор қаратадиган жиҳати – бу алкоголь маҳсулотларининг зараридир. Оддий ҳаётда ҳам спиртли ичимликлар саломатлик учун ўта зарардир. Аммо инфекция тарқалган бир пайтда уни истеъмол қилиш одам иммун тизимига қаттиқ шикаст етказади. Оқибатда, инфекция юқтириб олиш хавфи кескин ортади”, деди Тедрос Aдхан Гебрейесус. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради