19:38 / 21.03.2020
5 961

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди
Ўзбекистонда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб ушбу инфекция билан касалланганлар сони 41 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бундан олдин, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37 нафарга етгани хабар қилинганди.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берганди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор. Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди