14:00 / 22.03.2020
3 770

5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этдилар

5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этдилар
Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайхўжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида бир қатор маълумотлар берилди.
«22 март ҳолатига кўра оператив штабларга 5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2820 нафар чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этдилар.

Россия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Малайзия, Корея Республикасидан 7 та чартер рейслари орқали жами 1750 дан ортиқ фуқароларимиз Ўзбекистонга қайтарилди ва 14 кунлик карантинга олинди.

Турли йўналишларда 19 та чартер рейслари ҳамда Россия, Туркия ва Корея Республикасидан мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувга эришилди.

Россиянинг миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазо чоралар кўришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида келишувга эришилди
», — Жаҳонгир Хидайходжаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5852 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этдилар