
Фото: «Depositphotos.com»
Абу-Даби Кливленд клиникаси юқумли касалликлар бўлим бошлиғи доктор Муҳаммад Мооти коронавирус музлаткичда қанча вақтгача яшаши тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда «Рамблер»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, нолдан паст ҳароратда COVID-19 икки йилгача сақланиши мумкин. Шу тариқа эксперт экстремал ҳароратлар вирусни ўлдиради деган тахминни инкор этди. Мооти коронавирус штаммлари устида ўтказилган тадқиқотлар ва улар 20 даража совуқ ҳароратда ҳам омон қолиши ҳақида гапириб берди.
Докторнинг таъкидлашича, янги коронавирус чидамлилик борасида олдингиларидан қолишмайди. Бундан чиқди, у музлаткич камерасидаги маҳсулотларда ҳам, музлаткич деворларида ҳам жон сақлаши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар