19:33 / 22 марта 2020
1 507

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 43 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 43 нафарга етди
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифинг давомида юртимизда яна бир кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинди.

Вирус аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани айтилмоқда.
Шунингдек, коронавирус касаллиги Тошкент шаҳридан ташқари Хоразм вилоятида ҳам қайд этилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда бир киши коронавирусга чалингани хабар қилинган эди. Шу тариқа юртимизда жами касалланганлар 43 нафарга етган бўлса, бугуннинг ўзида икки кишида вирус топилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)