21:07 / 22.03.2020
5 262

Туркиялик диетолог саримсоқнинг ёқимсиз ҳидини бартараф этиш чорасини айтди

Туркиялик диетолог саримсоқнинг ёқимсиз ҳидини бартараф этиш чорасини айтди
Фото: «Sputnik»[sup][/sup]
Туркиялик диетолог Шебнем Кандирали Йилдирим саримсоқнинг фойдали хусусиятлари ва уни еганда ёқимсиз ҳиднинг чораси ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Sözcü» нашрига таяниб "Хабар" нашри.

Шифокорнинг таъкидлашича, саримсоқ сут бези саратонидан ҳимояланишга ҳамда қонда қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Бу ўсимлик овқатдан заҳарланиш асоратларини бартараф этади, таркибидаги олтингугурт эса қон босимини меъёрлаштиради.

«Кампилобактериялар чақирган овқатдан заҳарланганда саримсоқ анъанавий антибиотикларга қараганда юз баравар самаралироқ», — дея таъкидлайди шифокор.

Йилдиримнинг айтишича, мунтазам пиёз ва саримсоқ истеъмол қилувчи аёллар тос-сон бўғими артритидан камроқ қийналишади, негаки бу ўсимликлар таркибида бўғимлар зарарланишининг олдини олувчи модда бор.

Шифокорнинг таъкидлашича, кўпчилик ҳиди туфайли саримсоқ ейишдан бош тортади. Ёқимсиз ҳиднинг олдини олиш учун саримсоқни қайнатилган сут билан бирга истеъмол қилиш лозим.

«Саримсоқни таом тайёрлаш жараёнида қўшмасдан, уни хомлигича истеъмол қилиш лозим. Чунки термик ишлов фойдали олтингугурт бирикмаларининг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади», — дейди диетолог.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркиялик диетолог саримсоқнинг ёқимсиз ҳидини бартараф этиш чорасини айтди