23:33 / 22.03.2020
3 219

Тошкент шаҳрига жамоат транспортлари орқали кириш ва чиқишни вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрига жамоат транспортлари орқали кириш ва чиқишни вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда
Фото: Транспорт вазирлиги
24 мартдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрига жамоат транспортлари орқали кириш ва чиқишни вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.

Билдирилишича, бу Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра амалга оширилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрига жамоат транспортлари орқали кириш ва чиқишни вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда