date
views 3 782

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди
Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди.

Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилган, 11 март тонгида Париждан учиб келган аёлга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди.

Кейинроқ Лондон, Истанбул ва Дубайдан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан алоқада бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди