18:10 / 23.03.2020
3 543

Тошкент вилоятида коронавирус аниқланган фуқаролар сони 9 нафарни ташкил этди

Тошкент вилоятида коронавирус аниқланган фуқаролар сони 9 нафарни ташкил этди
23 март ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар сони 9 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вилоятда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилган. Улар 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни карантиндан чиқарилган.

21 март, шанба куни, 243 нафар Россиядан келган фуқаро «Назарбек» сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларга 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди.

Қайд этилишича, 23 март кунида вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 46 нафарга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида коронавирус аниқланган фуқаролар сони 9 нафарни ташкил этди