Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» портлаб кетди (фото)

Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» портлаб кетди (фото)
Бухорода катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» русумли автомашина портлади. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилмоқда.

Унга кўра, шу йилнинг 20 март куни соат 17:20 ларда фуқаро И.Н. (1970 й.т., судланмаган, шифокор) ўз бошқарувидаги «Nexia-3»га Бухоро шаҳри Газлишоҳ кўчасидаги «Евро Метан» газ қуйиш шахобчасидан ёқилғи (метан) қуяди. Сўнг тахминан 1.500 метр масофа ҳаракатланиб, «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» йўналишининг 223 км.га етганида автомашинадаги газ баллони портлаб кетади. Бунинг оқибатида машинада бўлган уч фуқаро - бир нафари (1970 й.т. аёл) ҳодиса жойида, икки нафари (она-бола) эса шифохонада вафот этади.
Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» портлаб кетди (фото)
Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» портлаб кетди (фото)
Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси («Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш») 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар