08:48 / 25.03.2020
4 027

Эпидемияга қарши кураш қоидалари яна бузилди

Эпидемияга қарши кураш қоидалари яна бузилди
Россия Федерацияси орқали Москва-Тошкент йўналишидаги поезд билан республикага кириб келган фуқаро Ш.Р. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Доут ота” божхона чегара постидаги текшириш вақтида, коронавирус (Covid-19) касаллигига чалинганликда гумонланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “болалар марказий касалхонаси”нинг карантин бўлимига даволаш мақсадида ётқизилган бўлишига қарамасдан эпидемияга қарши кураш қоидаларини кўпол равишда бузиб, ўзбошимчалик билан 21 март куни касалхонадан қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, фуқаро Шофиркон туманида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан 21 март куни Ш.Р.га нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов Тергов департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эпидемияга қарши кураш қоидалари яна бузилди