date
views 2 841

Япониядаги «катта маошлик иш» фириб бўлиб чиқди

Япониядаги «катта маошлик иш» фириб бўлиб чиқди
19 март куни Миробод тумани ИИО ФМБга 56 ёшли Алия К. мурожаат қилди.
Унинг айтишича, у Японияда катта маошлик ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, шу баҳона ундан 6000 АҚШ доллари олган 38 ёшли Баҳодир Г. билан 2019 йил 29 декабрь куни «Ойбек» метро бекати ёнида учрашган.

Аммо Баҳодир Г. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Нукуслик Баҳодир Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япониядаги «катта маошлик иш» фириб бўлиб чиқди